Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Аллоҳ Таоло бу оятларда қуйидагиларни баён қилади:

1- Аллоҳнинг уйларида ҳақ сўз айтилишига тўсқинлик қиладиган ва масжидларни хароб қилишга уринадиган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Бу ердаги хароб қилиш моддий яъни, уни бузиб ташлаш бўладими ёки мажозий яъни, уни эзгуликка чақириладиган маскан эмас, ёвузлик ошёнига айлантириш бўладими, фарқи йўқ.

 

وَمَنْ أَظْلَمُ
(Золимроқ ким бор?). Бу ердаги истифҳом – сўроқ гап сўраш эмас, инкор қилиш маъносида. Яъни, ўшалардан ҳам золимроқ кимсанинг бўлишини инкор қилиш.


وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ

(Аллоҳнинг масжидларини тўсадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?). Тўсқинлик қилувчиларнинг энг ёмони Аллоҳнинг масжидларига тўсқинлик қилувчилардир. Аллоҳ Таолонинг


وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُوَ يُدْعَى إِلَى الْإِسْلَامِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
– „Ўзи Исломга даъват қилинаётган ҳолида (у даъватни қабул қилиш ўрнига) Аллоҳ шаънига («У Зотнинг боласи бор, шериклари ҳам бор», деб, ёки Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини «Бу сеҳр», деб) ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!“.   [ 61
:7]
деган гапи ҳам мана шу маънода. Яъни, бўҳтон қилувчиларнинг энг ёмони Аллоҳга бўҳтон қилувчилардир.


وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللّهِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
– „Ўзи биладиган гувоҳликни Аллоҳдан яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмас“.                                                     [2:140]
Яъни, яширувчиларнинг энг ёмони ўзидаги шаҳодатни Аллоҳдан яширганлардир.
Бу оятлардаги золимроқлик айнан шу оятда айтилган мавзу хусусидадир.

2-

أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ
(Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида кириш жоиз эди-ку). Яъни, улар масжидларга тинч, (бемалол) кирмасликлари керак. Бу оятда уларнинг тинч (бемалол) киришларидан қайтариш бор. Уларнинг тинч (бемалол) киришлари масжидлар устидан ҳукмронлик қилишлари маъносида.

(أُوْلَـئِكَ улар). Ўтган оятда айтилган Аллоҳнинг масжидларида Аллоҳнинг зикр қилинишидан қайтарадиган ва уларни хароб қилишга уринадиган кимсаларга ишора қилиняпти. Лекин бу ҳужжат

 

196-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204